« Back

Онлайн вебинар 14.08.2020 12:45

Масофадан хизмат кўрсатишнинг афзалликлари

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш уни мукаммал ўрганиб иш фаолиятга татбиқ этиш муҳимлигини бугунги пандемия шароити ҳам  яна бир бор исботлади.  Барча давлат хизматлари каби  маърифат ва  маънавиятни тарғиб қилувчи соҳа кутубхона хизматларида ҳам масофадан хизмат кўрсатиш жорий этилди.  Онлайн хизматларни жорий этилиши ахборот-кутубхона марказлари мутахассисларига улкан масъулият юклади. Туман ахборот-кутубхона марказларида самарали онлайн хизмат ташкил этилиши ва яратилган ижтимоий тармоқларнинг назорати буйича Тошкент шаҳар "Bilim"  ахборот-кутубхона маркази томонидан "Масофадан хизмат кўрсатиш: ижтимоий тармоқлар яратилиши ҳолати, таҳлил, танқид ва таклиф" мавзусида  вебинар ўтказилди.

photo_2020-08-14_12-47-32 Онлайн вебинарни

Интернет бугун ўзининг кенг имкониятлари билан барча ОАВлардан устунлигини намоён этмоқда, бугун ҳеч бир шахс йўқки ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган. Ўлкамизда карантин муносабати билан кутубхона фаолияти ижтимоий саҳифаларда анчагина жонланди, дея    Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот кутубхона маркази директори Ҳ.Каримова очиб берди. У ўз маърузасида масофадан хизмат кўрсатиш, ижтимоий саҳифаларни тўғри ташкил этиш ҳар бир АКМ мутахассисларидан улкан масъулият ва эътибор талаб қилишини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат бугун ҳар бир ташкилотнинг расмий ижтимойи саҳифаси ташкилот нуфузига ва ташкилот тарғиботига асос бўлмоқда. Шу билан бир қаторда ходимлар савияси ҳам масофавий хизмат кўрсатишда намоён бўлмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари С.Худойбердиеванинг

«Туман АКМ ижтимоий тармоқлари мониторинги, муаммо, камчиликлар ва таклифлар» маърузаси билан вебинар давом эттирилди.

Унда туман ахборот кутубхона марказлари ижтимоий саҳифалари хато ва камчиликлари бирма-бир таъкидлаб ўтилди.

«Масофавий китобхонлик тарғиботининг интерактив методлари» мавзуси билан "Bilim" ахборот кутубхона маркази  мутахассиси   Д.Азимова  иштирок этди. Маърузада

бугун кутубхона хизматлари  инновацион методларни талаб этиши, китобхон сафини кенгайтиришда интерактив ёндашув самарали натижа бериши алоҳида таъкидланди.  Интерактив - бу кутубхона мутахассиси ва китобхон ўртасидаги қизиқарли тарғибот фаолиятидир. Интерактив методлардан фойдаланиш инновацион фаолиятдир.  Инновацион фаолиятнинг энг муҳим жиҳатларидан бири - кутубхона мутахассиси шахси:  у новатор,  сермаҳсул ижодий шахс,  кенг қамровли қизиқиш,  ички дунёси бой,  янгиликка ўч бўлиши лозимлигига урғу берилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бош мутахассиси Б. Маҳмудов масофадан хизмат кўрсатишда ижтимоий саҳифаларда обуначиларнинг сони долзарб масала эканлиги, уларнинг сонини кўпайтириш кутубхона фаолиятини кенг тарғиб қилиш кераклигини таъкидлади.

 Ҳар нарсанинг ўз вақтида бўлгани яхши қабилида ҳисобот ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш ва ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндашиш зарур дея тадбирни давом эттирди "Bilim" АКМ илмий-методика хизмати раҳбари В.Муратова. Тадбир сўнггида туман АКМ мутахассислари келгусидаги режаларини белгилашга хизмат қилади.

С. Худойбердиева,
"Bilim" АКМ Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари