« Back

Расмий маълумот 01.05.2020 17:14

Ўзкомназорат: “Сардоба” сув омбори атрофидаги телекоммуникация хизматлари ва объектлари юзасидан расмий маълумот

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарёда “Сардоба” сув омборидан сув сизиб чиқиши оқибатида ён атрофдаги аҳоли эвакуация қилинганини хабар қилди.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси 2020 йил 1 май соат 11:00 ҳолатига кўра ҳуддудда “UMS” МЧЖ нинг 14 та база таянч станциялар (БТС), “Unitel” МЧЖнинг 13 та (3 та БТС ўчган ва 10 та БТС акуммулятор батариясида ишламоқда), “Ўзбектелеком” “Ўзмобайл” филиалининг 8 та БТСларида доимий электр энергияси ўчган, “Coscom”МЧЖнинг 11 БТСларида доимий электр энергияси ўчган ва барчаси акуммулятор батареяларида ишлаётгани;

маҳаллий телекоммуникация тармоғининг инфраструктура (мактаб, маҳалла ва ҚВП) ташкилотларига тортилган ерости оптик толали алоқа кабелларига, шунингдек магистрал ерости алоқа кабелларига зарар етмаганини маълум қилади.

Фавқулодда ҳолатдан келиб чиқиб сув омбори ҳудуди атрофидаги станция қурилмалари авария тиклаш ва демонтаж ишлари бошланган. Аниқланган ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси

ЎзА