« Back

Саховат 05.05.2020 13:04

Учтепадаги эҳтиёжманд оилаларга пул берилмоқда

Президентимиз ташаббуси билан мамлакат миқёсида қўр олган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати пойтахтимизнинг Учтепа туманида ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Тумандаги барча секторлар масъуллари ҳудуддаги 4500 эҳтиёжманд оилага моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида банк пластик карточкалари беришни бошлади.

Яқинда шундай 1114 оилага пластик карточкалар топширилди. Бу пластик карточкаларга 3 ой давомида ойига 1 миллион сўмдан маблағ юбориб турилади.

ЎзА