« Back

Саховат ва кўмак 22.05.2020 14:20

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ўз фаолиятини тугатди

Коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин сабабли аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш зарурий чорага айланди.

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари қошида Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилган эди.

Шу йилнинг 1 апрелидан ҳомий ташкилот ва фуқароларимизнинг хайрия маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказишни ташкил этиш мақсадида ташкил этилган ушбу Марказлар жорий йилнинг 20 майига қадар иш фаолият юритди.

Марказлар штабида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун “Call-centre”нинг 1197 қисқа рақами иш олиб борди.

Жорий йилнинг 2 апрелидан 20 май кунига қадар республикамиздаги мавжуд барча Марказларга ҳомийлар томонидан 790 071 кг пиёз, 1 806 902 кг ун, 887 429 литр ёғ, 1 351 823 кг картошка, 804 909 кг гуруч, 765 801 кг макарон, 712 698 кг сабзи, 571 725 кг шакар, 103 772 дона товуқ, 120 750 кг гўшт, 442 268 қути тухум, 58 188 кг дуккакли маҳсулотлар, 94 448 кг қуруқ чой, шунингдек, 550 848 дона тиббий ниқоб, 137 950 дона тиббий қўлқоп, 98 672 дона антисептик, 184 минг дона гигиеник воситалар (совун, тиш пастаси кабилар) ҳамда 451 567 та бошқа маҳсулотлар хайрия қилинди.

2020 йил 2 апрелдан 20 май кунига қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан маҳаллаларда шакллантирилган рўйхат ҳамда “Call-centre”нинг 1197 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатлар асосида 9 минг 139 та маҳаллада истиқомат қилувчи 413 минг 72 та эҳтиёжманд оилага 49 миллиард 910 миллион сўмлик ҳомийлик хайриялари етказиб берилди.

Жумладан, 1 725 543 кг ун, 1 186 828 кг картошка, 794 778 кг гуруч, 790 071 кг пиёз, 765 345 кг макарон, 790 914 литр ёғ, 524 205 кг шакар, 573 568 кг сабзи, 191 632 решётка тухум, 81 176 кг қуруқ чой, 103 457 дона товуқ, 120 728 кг гўшт, 27 665 кг дуккакли маҳсулотлар, шунингдек, 448 919 дона тиббий ниқоб, 70 913 дона кўлқоп, 62 212 дона антисептик, 150 332 дона гигиеник воситалар (совун, тиш пастаси ва бошқалар) ҳамда 352 720 та бошқа маҳсулотлар тарқатилди.

Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказлари ўз фаолиятини тугатиши муносабати билан қолган хайрия маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказиб бериш мазкур Марказларнинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати орқали амалга оширилади.

ЎзА