« Back

Саломатлик 06.04.2020 12:50

КЎКАТЛАРНИНГ ХОСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА

Биласизми, дунё халқлари орасида энг узоқ умр кўрувчилар Кавказ ва Ўрта Осиёда яшайди. Ва узоқ умр кўриш сабабларидан бири - бу барра кўкатларни мўл-кўл тановул қилиш экан. Албатта, кўкатларнинг қандай хусусиятлари бор ва улар нималарга фойда эканини билгач, нега кўкат ейдиганлар узоқ умр кўришини билиб оласиз.

1. Шивит (укроп).
Шивит пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. У уйқусизлик, асаб бузилишида жуда фойдали. Ошқозош дам бўлишининг ҳам олдини олади.

2. Райҳон.
Райҳон овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани очади. Ҳамда шивит сингари пешоб ҳайдаш ва асаб тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

3. Шовул.
Шовул танада қон ишлаб чиқарилишида анчайин фойдали кўкат ҳисобланади. Бу ҳам овқат ҳазмини яхшилаб, пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.

4. Салат барги.
Салат барги асаб тизимини яхшилаб, уйқусизликнинг олдини олади. Ҳамда қон босимини тушириб, ошқозон фаолиятини меъёрда ушлаб туради. Яна бу кўкат танадаги қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди.

5. Петрушка.
Петрушка тана тонусини кучайтиради ва кислород алмашинувини яхшилайди. Капилляр ва артериал қон томирларини мустаҳкамлаб, юрак фаолиятини яхшилайди. Яна буйрак ва сийдик қопида тошлар йиғилмасилигига ва кўриш қобилиятини пасайиб кетмаслигига ёрдам беради.

6. Сельдрей.
Сельдрей умумий қувватлантирувчи ва микроб ўлдирувчи сифатида ишлатилади. Ҳамда асаб, эндокрин ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.

7. Кўк пиёз.
Кўк пиёз касаллик тарқатувчи микробларни ўлдиради ва пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Аъзоларда тош пайдо бўлишининг олдини олади ва иштаҳани очади. Бундан ташқари, қон касалликларида, грипп, витамин етишмаслигида даволаш ва олдининг олиш учун самарали кўкат ҳисобланади.