« Back

Семинар 26.06.2020 11:48

Давлат фуқаролик хизматига оид қонун лойиҳасини такомиллаштириш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мутахассислар томонидан муҳокама қилинди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, халқаро ташкилотлар вакиллари, ушбу соҳадаги илмий ҳамжамиятларнинг нуфузли аъзолари иштирок этди.

Семинарда қонун лойиҳаси давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат яратиш мақсадида ишлаб чиқилгани қайд этилди.

Давлат фуқаролик хизматига фаолият самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олишга қаратилган асосий механизмлар ва бошқа масалаларига эътибор қаратилди.

Семинар якуни бўйича иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари асосида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

ЎзА