« Back

СOVID-19 21.05.2020 13:02

Куч — бирликда

Бутун дунёни ташвишга солган коронавирус пандемиясига биргалашиб, ҳамжиҳатликда кураш олиб бориш муҳимлигини намоён этди. Мамлакатимизда ҳам пандемияга қарши тизимли олиб борилган чора-тадбирлар ўз натижасини бермоқда.

photo_2020-05-21_13-04-31 Бу жараёнда юртдошларимиз, депутатлар томонидан амалга оширилган хайрли ишлардан аҳоли айниқса қувонмоқда.

Партия фаоллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда ҳудудларда манзилли ишлар ўтказилмоқда. “Куч — бирликда” шиорига амал қилган ҳолда жойларга чиқиб, маҳалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Карантин вақтида аҳолига энг керак бўладиган  маҳсулотлар ҳамда тиббий анжомларни етказилишида баҳоли қудрат ёрдам берилмоқда.

Ана шундай ишлардан яна бири Сергели туманидаги 13-оилавий поликлиникага кўрсатиб ўтилди.

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари Х.Кучкарова ва  «LIGHT WAY» масъулияти чекланган жамият раҳбари Ф.Эргашевлар  томонидан Сергели тумани “31-Учувчилар” округида жойлашган 13- оилавий поликлиника шифокорларига карантин даврида зарур бўлаётган махсус тиббий анжомлари етказиб берилди.

— Санитария-гигиена ҳолатларига риоя қилиб, халқимизга ҳар томонлама хизмат кўрсатаётган шифокорларимизни биз тадбиркорлар ҳам маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Корхонамизда тайёрланаётган тиббиёт маҳсулотларини ўз вақтида етказиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз, — дейди  «LIGHT WAY» МЧЖ раҳбари Ф.Эргашев. 

13-оилавий поликлиника бош шифокори М.Алимова муассасага тақдим этилган тиббиёт анжомлари жуда ҳам зарур эканлиги, айниқса жойларга чиқиб фуқароларимизга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнларида санитария-гигиенага риоя қилиш лозимлиги ва бунда махсус тиббий кийимлар керак бўлаётганини  таъкидлаб ўтди. Ўз миннатдорчилигини билдирди.

Х.КУЧКАРОВА, 
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати