« Back

СOVID-19 13.06.2020 12:37

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланди

2020 йил 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими