« Back

СOVID-19 қарши кураш доирасида 01.05.2020 12:50

“ТİКА“ мамлакатимиз учун ёрдам юкини тақдим этди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) коронавируснинг янги тури СOVID-19 пандемияcига қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт ходимларига тиббий ҳимоя анжомларини тақдим этди.

Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва “ТIКА“ Тошкент Дастури координатори Жамалеттин Туней иштирок этган хайрия тадбирида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни-сақлаш миллий палатасига “ТIКА“ томонидан етказиб берилган 5 мингта ҳимоя кийимлари, тиббий ниқоблар, юз ҳимоя воситалари, қўлқоплар ва кўзойнаклардан иборат тиббий анжомлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни-сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов Ўзбекистонга кўрсатилаётган тиббий ёрдам учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

ЎзА