« Back

Сўнгги қўнғироқ 25.05.2020 13:39

УСТОЗ ДУОСИ: қалбан биргамиз, азиз ўқувчиларим!

Бугун битирувчи шогирдларимиз, устозлар, ота-оналар, ҳаммамиз учун ҳаяжонли кун – “Сўнгги қўнғироқ”. Афсуски шароит тақазо қилиб сиз билан юз кўришиб байрамни нишонлай олмаётган бўлсакда, қалбан, доим биргамиз.

Ҳаммамиз синовли кунлардан соғ-саломат чиқиб, насиб қилса, янги ўқув йили қўнғироғини бирга чаламиз.

Битирувчиларимизга тилагимиз: кўнглингизни ўкситманг. Сиз 2020 йил битирувчисисиз, бу йил сизнинг йилингиз, сизнинг даврингиз, ҳеч кимникига ўхшамаган битирувингиз. Сиз эртанги кунингизга ишонинг, энг гўзал келажакни орзу қилинг ва унга интилинг. Ҳали кўп байрамлар, хурсандчиликлар бўлишини кўз олдингизга келтиринг...

Энди мустақил ҳаётга қадам қўясиз. Тез орада сизлар учун яна синовлар бошланади. Талабалик даври олдинда, насиб қилса севимли касбингиз, касбдошларингиз бўлади, ота-онангиз дуолари билан бахтли ҳаёт кечирасиз, иншааллоҳ. Сиз буни уддалайсиз. Биз, устозларингиз буларнинг ҳаммаси амалга ошишини юракдан хоҳлаймиз.

Муҳтарам Ёқубова,
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 256-умумтаълим мактаби директори