« Back

Сўнгги қўнғироқ 25.05.2020 13:40

БИТИРУВЧИ ИЗҲОРИ: ҳаёт бизга мустақил, дадил одимлашимиз кераклигини англатяпти...

Бу йил мактабнинг 11-синфини якунлаяпмиз. Мактаб билан хайрлашув, “Сўнгги қўнғироқ” байрами учун синфдошларим билан режалаштирган ишларимиз бор эди. Бу ҳақда кўп марта фикрлашганмиз, режалар тузганмиз. Буни қарангки, устозларим, синфдошларим билан масофадан туриб хайрлашишга тўғри келди.

Барибир ҳаяжондамиз. Бу ҳеч ким кутмаган, шу вақтгача бирор марта кузатилмаган битирув кечаси, сўнгги қўнғироқ байрами бўлди. Бу ўзгача тадбир эсда қоларли бўлмоқда. Ҳозир телеграм мессенжеридаги мактабимиз гуруҳида устозларимиз ва битирувчилар ўз фикрларини билдирмоқда.

Ўқув йилининг 4-чораги онлайн дарслар билан якунланди. Бу ҳам ўзига хос мактаб бўлди. Келгусида масофавий ўқиш ташкил этилса ҳам ҳеч қийналмай, иккиланмай ўқий оламиз.

Шу ўринда юртимиздаги барча битирувчилар, синфдошларимга омад тилайман. Бу йил биз, битирувчилар учун масъулиятли йил. Олий таълим муассасасига киришимиз, синовлардан ўтишимиз керак.

Устозларимга эса ўз ташаккуримни билдираман.

...Мактабимга ҳамиша қайтгим келади. Аммо ҳаёт энди мустақил, дадил одимлашим кераклигини англатяпти.

Меҳрангиз Усмонова,
Тошкент шаҳри