« Back

Таълим 15.06.2020 17:32

Пандемия шароитида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкил этиш: тажриба ва таҳлил

Кўп мамлакатларда умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили тугади ва олий таълим муассасаларига қабул қилиш даври яқинлашмоқда. Жаҳон мамлакатларида давом этаётган COVID-19 пандемияси олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкиллаштириш ишларини тубдан ўзгартириб юборди. Кўпгина давлатлар масофадан туриб ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини online амалга ошириш ишларини бошлаб юборишган.

Масалан, Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги “ОТМга online равишда кириш” хизматини жорий йилнинг июнь ойида ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу платформа барча университетларнинг тизимга уланиши ва ҳужжатларнинг электрон шаклда топширилишини таъминлайди. Маълумки, Россияда давлатидаги университетларга кириш ўрта мактабларда «Ягона давлат имтиҳони» (ЕГE) орқали амалга оширилади. Россия Федерацияси Таълим вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабарига кўра, бу йил мактаб битирувчилари ўз мактабларида ва кичик синфхоналарида кундузги имтиҳон топширишади.

Имтиҳон анъанавий тарзда май ойида бўлиб ўтарди, аммо бу йил июнь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Аммо имтиҳонни тўғридан-тўғри университетларда тўлиқ топшириш талаб этиладиган ижодий соҳаларга абитуриентлар учун ёзилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Қўшни Қозоғистонда университетларга қабул Россияда бўлгани каби, ўхшаш тизим бўйича ташкил этилиши режалаштирилган. Бунда ҳужжатларни онлайн топшириш ва Миллий тестни (ЕНТ) юзма-юз топшириш, аммо битта истисно – имтиҳон 11-синфнинг охирги чорагидаги саволларни ўз ичига олмайди. Ушбу қарор масофавий ўқитиш туфайли талабаларнинг суст тайёргарлигидан хавотирга тушганлиги сабабли қабул қилинди. Имтиҳон пайтида талабалар орасидаги масофа кўпайиши мумкинлиги, шунинг учун барча талабаларнинг ҳароратини текширилиши эълон қилинди.

Дунёни ларзага келтирган коронавирус пандемияси, Ўзбекистон университетларига кириш кампаниясига ҳам ўзгаришлар киритди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди.

Карантин чекловлари туфайли абитуриентлар тўлақонли равишда тайёргарлик кўра олмаганликлари сабабли уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдали бўлиши нуқтаи назаридан шу қарорга келинди.

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларнинг ниқоб ва қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Ўзбекистонда 2019 йилдан буён абитуриентлар доимий равишда яшаш жойидан қатъи назар, июнь ойидан июль ойигача Давлат хизматлари агентлиги ёки my.gov.uz портали орқали университетларга ҳужжатларни кунлик равишда топшириш имконига эга бўлган эдилар.

Шу сабабли, бу йил ҳужжатларни қабул қилишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак, чунки ҳужжатларни масофадан етказиб бериш тизими аллақачон йўлга қўйилган. Аслида, бундай кичик оғиш абитуриентлар учун ҳеч қандай ҳалокатли оқибатларга олиб келмаслиги керак.

Аксарият мамлакатларда карантиннинг турли хил оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, имтиҳонлардан озод қилиш тўғрисидаги қарор абитуриентларга катта қулайлик яратди, чунки у қолган вақтини режали тақсимлайди ва тор йўналишда тайёргарликнинг интенсивлигини оширади.

Бирлаштирилган якуний ва кириш имтиҳонлари – имтиҳон вазиятини ҳал қилиш ўрта мактабларда марказлаштирилган имтиҳон топширган мамлакатлар учун яъни икки марта имтиҳон топширган мамлакатларга қараганда бир вақтнинг ўзида ўрта мактабларни тугатиш ва университетларга кириш имтиҳони бўлиб хизмат қиладиган имтиҳон.

Жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон Президентининг кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишланган бўлиб, унда 2021 йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари битирувчиларини якуний давлат аттестацияси ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини бирлаштириш режалаштирилгани айтилади. Бу самарали таълим тизимига эга давлатлар амал қиладиган таълим сиёсатининг йўналишлари, жумладан АҚШ (SAT ва АСТ), Буюк Британия (A-level), Германия (Abitur), Франция (Bac) ва Россияда (марказлаштирилган тест – ЕГE), шу жумладан марказлаштирилган имтиҳон тизимига эга бўлган мамлакатлардаги таълим муассасалари барча етакчи ўринларни эгаллаб турганлигини туфайли бу борадаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон ҳам янги марраларни кўзлашини белгилаб бераётганлигидан далолат беради.

Марказлаштирилган синов тизимининг муваффақияти бўлиб, унинг тизимли ривожлантириш таълимда янги тараққиёт босқичларини белгилаб беради. Янги тизим республикамиз абитуриентлари учун университетларга кириш имкониятларини оширади. Шунингдек, мурожаат этувчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта муассасаларга ҳужжатларни топширишлари мумкин.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, коронавирус пандемияси рақамли маҳсулотларнинг ҳаётимизга мутлақо аралашиши муқаррар эканлигини кўрсатди. Шу сабабли, Ўзбекистон таълим тизими масофавий ўқитиш, имтиҳон жараёнлари, кириш тартибини такомиллаштириш орқали кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлиши керак.

Шу билан бирга, келгуси йил мамлакат раҳбарияти ва таълим муассасалари учун коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозни қандай енгиб ўтишлари ва таълим олишда тенг имкониятларни таъминлашлари учун синов бўлади.

Умида ҲАЙДАРОВА,
Тошкент давлат юридик университети,
Тил ўргатиш кафедраси ўқитувчиси