« Back

Таълим 15.04.2020 13:29

Онлайн интерфаол дарс: АҚШ тажрибаси - ўзбек ўқитувчиси талқинида

Тошкент давлат юридик университети ҳамда республикамиз ОТМлари  ўқитувчилари учун  АҚШнинг Гонзага университетида Америка консуллиги FEP дастури тадқиқотчиси  Дилдора Абдусатторова иштирокида “Онлайн интерактив дарс: АҚШ тажрибаси-ўзбек ўқитувчиси талқинида” мавзусидаги онлайн маҳорат дарс ўтказилди.

“Zoom” платформасида онлайн форматда ташкил этилган ушбу мастер-классда Тошкент давлат юридик университети, шунингдек, республикамизнинг турли олий таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари иштирок этди.

Онлайн-видео-конференц тарзида ташкиллаштирилган маҳорат дарсида айни кунда океан ортида — АҚШнинг Гонзага университетида илмий тадқиқот олиб бораётган иқтидорли ўқитувчи Д.Абдусатторова коронавирус пандемияси даврида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини алоҳида қайд этди.

Ушбу онлайн мастер-классдан асосий мақсад – ТДЮУ профессор-ўқитувчиларга интерактив усулларда илмий тадқиқот олиб бориш, масофавий таълим бериш усуллари, талаба билан ўқитувчи онлайн мулоқотида зарур дастурий усуллар ҳамда масофавий дарсни ташкил этишнинг инновацион усуллари АҚШ масофавий таълим тизими ҳақида батафсил тўхталиб, Ўзбекистонда масофавий таълим ва илмий тадқиқотлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда муаммолар ҳақида қиёсий-таҳлилий маълумотлар берди.

Шунингдек, маърузачи томонидан бугунги кунда видеодарсларни тайёрлаш учун интернет тармоғида қатор дастурлар мавжудлиги ҳамда ушбу дастурлар ўзининг турли хусусияти билан бир-биридан фарқли жиҳатлари, уларни профессор-ўқитувчилар ҳамда таълим олувчилар учун қулай ва самаралиларини танлаб олиш, фойдаланиш кун тартибидаги муҳим масалалардан бири эканлиги ва  бу борада бугунги кунда онлайн дасрлар ва савол-жавоблар ўтказишга мўлжалланган “zoom, voicethread, flipgrid, mentimeter, kahoot.it” дастурларини қулайликлари ҳақида амалий мисоллар кўрсатилди.

Мазкур тизимлар орқали 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридаги фанлар бўйича ўзлаштирилиши керак бўлган мавзулар юзасидан талабаларга тегишли билим ва кўникмалар берилиши ҳамда якунида on-line тарзда талабаларнинг фан доирасида баҳоланишидаги Гонзага университети баҳолаш тизими ва қулайликлари муҳокама этилди. 

  Мастер-классда  иштирок этган Тошкент давлат юридик университети доцентлари мазкур интерфаол дарс бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини, билдириб  ўтишди ҳамда бу каби дарсни бошқа ОТМлар билан келишилган ҳолда яна ташкил этишга келишиб олинди

Шунингдек, тадбир якунида 50 га яқин иштирокчиларнинг рақамли таълим ва анъанавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларни миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш борасидаги мулоҳазалари атрофлича таҳлил қилинди. Kahoot.it дастурида  муҳокамаларда энг фаол иштирок этган 3 нафар профессор-ўқитувчилар аниқланиб маърузачи  ва ташкилотчилар томонидан рағбатлантириладиган бўлди. 

Ихтиёр БЕКОВ