« Back

Таълим 22.04.2020 13:44

2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

ЎзА