« Back

Таълим 25.04.2020 13:57

МАСОФАДАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида тингловчиларни инновацион фаолиятга йўналтиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида Республика ҳудудий малака ошириш марказлари ичида биринчи марта онлайн кўринишида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда ҳудудий марказларнинг директорлари ва профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий-тадқиқотчилар иштирок этишди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш бўлими” бош мутахассиси, иқтисод фанлари номзоди, доцент Сулув Хамидованинг кириш сўзи билан бошланди.

Онлайн конференцияда  малака ошириш жараёнидаги долзарб бўлган қуйидаги:

• малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ва самарадорлигини оширишда халқаро тажрибалар ва уларни оммалаштириш усуллари;

• малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида тингловчиларни инновацион фаолиятга йўналтиришнинг назарий ва методологик масалалари;

• замонавий инновацион технологиялар -  инновацион фаолиятга йўналтиришнинг асоси сифатида;

•малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими тингловчилари инновацион салоҳиятини ривожлантириш (TIMSS, PISA ва PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари асосида) каби долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама этилди.

Анвар МАҲКАМОВ, 
ТШХТХҚТМОҲМ директори