« Back

Таълим-тарбия 04.07.2020 12:51

Баркамол авлод тарбияси йўлида

Маълумки, фарзанд тарбиясида фақатгина илм даргоҳи эмас балки, ота-оналар ҳам масъулдирлар. Бу бурчни тўлақонли адо этиш орқали юрт тараққиётига хизмат қиладиган ўғил қизларни тарбиялаш мумкин.

Миробод туман Халқ таълими бўлими ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорликда  Жамоат кенгаши аъзолари жабҳада фаоллик кўрсатишмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси сабаб барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинди.“Онлайн мактаб” рукни остида видеодарслар 2020 йил 30 мартдан эфирга узатила бошлади. Ўқувчилар онлайн дарсларда қатнашиб, таътилга ҳам чиқишди.

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Бир болага етти қўшни ота-она” шиори остида “Оила-муқаддас”, “Анъаналар”, “Маҳалла ва оила мустаҳкамлиги”, “Ота ва она - оила таянчи”, “Шарқона садоқат” мавзуларида турли тадбирлар онлайн  ташкил этилмоқда. Бу тадбирлардан кўзланган мақсад ёшларни баркамол этиб тарбиялашдан иборат.

Дониёр Шоғуломов