« Back

Тадбирлар 23.09.2020 14:29

МИЛЛИЙ ТИЛ ЯШАСА – МИЛЛАТ ЯШАЙДИ

Темурийлар тарихи давлат музейи мажлислар залида  Юнусобод тумани Истеъмол товарлари ишлаб чикариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан «Миллий тил яшаса – миллат яшайди» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда тумандаги йирик ташкилотлар  раҳбар ва ҳисобчилари иштирок этди. Давра суҳбатида Юнусобод тумани Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти ходимлари касаба уюшма кенгаши раиси Камолиддин Худайбердиев сўзга чиқди ва ўз маърузасида 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу тарихий ҳужжат ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилади, тилимизнинг имкониятларидан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос бўлди. Ўзбек тили мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, маданий ва маърифий ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши она тилимизнинг ривожланиши, ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб боришига катта туртки бўлди.

Жумладан,

- тилга маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида қараш каби ёндашув шаклланди;

- тилни миллий руҳ ва миллий имкониятлар асосида илмий тадқиқ этиш ҳаракати кучайди.

Давра суҳбатида сўз олганлар она тилимиз муқаддас ва мўътабар олий неъмат эканлигини алоҳида таъкидлаб, тилимизни асраб-авайлаш унга олий қадрият сифатида муносабатда бўлиш ҳар бир тил вакилининг бурчи эканлигини билдиришди.