« Back

Таклиф  16.06.2020 17:47

"Қўйлиқ” деҳқон бозори ҳудудида мардикорлар ётоқхонаси қуриш таклифи илгари сурилди

photo_2020-06-16_17-48-50 "Катта Қўйлиқ" маҳалласи пойтахтимиздаги Яшнобод туманининг аҳамияти юқори бўлган маҳаллаларидан бири. 37-Қурувчилар округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бахром Валиев 2 кун давомида ўз округида олиб борган ўрганишлари давомида ушбу маҳаллада ҳам бўлиб фуқаролар билан учрашди. Муаммоли ҳолатларни ўрганди. Маҳалла участка нозирининг баён этишича, “Қўйлиқ” деҳқон бозори атрофида мардикорлар бозори билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд. Ўрганишлар натижасида турли вилоятлардан келган мардикорлар учун ётоқхона ташкил этиш таклифини киритиш лозимлиги аниқланди.  Ҳозирда депутат томонидан навбатдаги сессияга бир марталик иш билан таъминланувчилар учун (мардикорлар) ушбу ҳудудда замонавий шарт-шароитларга эга ётоқхона қуриш таклифини илгари суриш режалаштирилмоқда.

 Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, 
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби