« Back

Танлов 21.05.2020 13:25

“Энг яхши оилавий видеоролик” танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “#oilamfaxrim” ва “#oilamuqaddas” хэштеглари остида “Энг яхши оилавий видеоролик” онлайн танловини ўтказди.

Танловга мамлакатимизнинг қарийб барча ҳудудлари ва турли миллат вакилларидан жами 5 минг 235 видеорлик келиб тушди. Бу видеороликларда иштирокчиларнинг оиласи тарихи, анъана ва қадриятлари, ютуқлари, қизиқишлари, орзу-истаклари акс этган.

Бугун “Оила – муқаддас” шиори остида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими онлайн ўтказилди.

Андижон вилоятидан Жавоҳир Камоловлар оиласи биринчи, Тошкент шаҳридан Бекзод Тоировлар оиласи иккинчи, Қорақалпоғистон Республикасидан Нурбек Ражаповлар оиласи учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Аслида юртимизда яшаб, фаровон умргузаронлик қилаётган, фарзандларига муносиб таълим-тарбия бераётган, ҳалол меҳнати билан элу юртга муносиб хизмат қилаётган ҳар бир оила ғолибдир, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева. – Чунки улар эртамиз эгаларини камолга етказяпти. Бахтли бугунимиз ва ёруғ келажак учун меҳнат қиляпти.

Муҳайё Тошқораева