« Back

Танлов 04.06.2020 13:40

“Энг яхши сувенир” танлови

Бугунги кунда ҳунармандчилик  билан мунтазам шуғулланиб келиб, республика миқёсида намунавий ҳунарманд сифатида ўзини кўрсата олган, илғор натижаларга эришган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётганлар сони кўпаймоқда. Ҳунармандчилик мактаби усталари, қадимий сулола давомчилари, ҳунармандчиликнинг қадимий турларини тиклаган ҳамда ўз мамлакатида ҳунармандчилик соҳасида маълум муваффақиятларга эришган, юқори малакага эга бўлган ҳунармандлар  қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айнан шу мақсадида жорий йилнинг 1 майдан 20 майга қадар Ўзбекистон Ёшлар  тадбиркорлигини  қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда "Маҳалла" телеканали билан  ҳамкорликда “Энг яхши сувенир” танлов ташкил қилинди.

Танловдан кўзланган мақсад – бой тарихий ва маданий анъаналарга эга бўлган ҳунармандчилик соҳасини кенг тарғиб қилиш; ўзига хос ҳунармандчилик анъаналарини намойиш этиш; ҳунармандчилик соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш,  дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш; бой амалий санъат ва ҳунармандчилик анъаналарининг умумжаҳон тамаддунидаги ўрнини эътироф этиш ва ўзаро муштарак жиҳатларини улуғлаш; ёшлар қалбида миллий ифтихор туйғуларини камол топтириш; ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчиликнинг жадал ривожланишини рағбатлантирувчи муҳитни яратиш, мамлакат иқтисодиёти хусусий секторида ҳунармандлар улушини ва аҳамиятини ошириш; ҳунармандчилик билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш; тажрибали ҳунармандларнинг фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш; ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реклама қилишга ҳамда уларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларига кўмаклашиш; ёшларни ҳунармандчиликка қизиқтириш, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёш ҳунармандларни рағбатлантириш; ҳунармандчиликнинг ноёб ва йўқолиб кетган турларини қайта тиклаш; ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш; экспортбоп ҳунармандчилик маҳсулотларини яратишдан иборат.

 “Энг яхши сувенир” танловда республикамизнинг 11 вилоятидан

25 нафардан зиёд моҳир ҳунармандлар иштирок этди. Улар томонидан 200 дан ортиқ маҳсулотлар (фото) youngcrafters.uz да жойлаштирилди. 30 дан ортиқ видеодарслар @youngcrafters_uz_bot га тақдим этилди. Танлов иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни мазкур https://t.me/youngcrafters телеграмм каналлига жойлаб борилди.

Шу ўринда эътироф этиш жозки, танловда моҳир ҳунармандлар катта қизиқиш билан фаол иштирок этдилар.

Келиб тушган маълумотлар кўплиги боис, мазкур https://t.me/youngcrafters телеграмм каналга эълон қилинмоқда. Сўнгра танлов ҳайъат аъзолари томонидан моҳир ҳунармандларнинг ижод маҳсулотлари ўрганиб чиқилади.

“Энг яхши сувенир” танлови  ғолиблари канал обуначилари томонидан берилган овозлар ҳамда танловнинг ҳайъат аъзолари томонидан аниқланиб, Республика ҳунарманд уюшмаси томонидан танловда бешта ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ҳар бирига бир млн. сўм пул ҳамда диплом ҳам тақдим этилади.

Акбар ТОҲИРОВ