« Back

Тарихга назар 03.06.2020 20:28

УНУТИЛМАС ҚАҲРАМОНЛИК 

Тарихда миллий қадриятлар, Ватан озодлиги ва фаровонлиги учун курашган инсонлар тарих зарварақларига муҳрланиб, асло унутилмайди. Ҳар бир давлат, миллат, элатнинг бу олам фожеасида қаҳрамонлик кўрсатган ўз дорилфунунлари бор!

photo_2020-06-03_20-30-09 Шу жумладан, қардош халқ Озарбайжон мамлакатининг ҳам мустақиллик йўлида шаҳид кетган мард ва жасоратли ўғлонлар шулар жумласидандир. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалаба Озарбайжон халқи, бошқа халқлар қатори инсонийлик ва катта миқдордаги моддий бойликлар ҳисобига амалга оширилди. Урушда 600 мингга яқин озарбайжонликлар қатнашган, уларнинг 300 мингдан ортиғи ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган. Уруш пайтида француз қаршиликларига қўшилган озарбайжонлардан бири «Қуролли Мишел» лақабли Аҳмадия Жабраилов бўлиб, у Франция Ҳарбий Хоч ва «Легион легиони» ва ушбу мамлакатнинг миллий қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Унинг фашизмга қарши курашдаги қатъияти ва қаҳрамонлиги катта сиёсий аҳамиятга эга. Аҳмадия Жабрайловнинг бу кураши озарбайжон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссасидир. 

photo_2020-06-03_20-30-22 Аҳмадия Жабрайлов  болалигидан тиришқоқлиги,  илмга чанқоқлиги уни 1935 йилда Шеки Қишлоқ хўжалиги техникумининг зоотехника ва агрономия факультетига етаклаб келди. Ўқишни муваффақиятли тугатди. Дастлаб,  уруш бошланиши билан у ихтиёрий равишда фронтга келади. Бу ерда Оржоникидзе вилоятининг, Невиномйск шаҳридаги авиация мактабида таҳсилни давом эттириб, бир неча ойлик машғулотлардан сўнг кичик лейтенант лавозимига тайинланди. Фидокорона меҳнати, кўрсатган жасорати учун катта лейтенант унвонини билан тақдирланди. У фашистларга қарши курашда у кўплаб душман кўприкларни вайрон қилди, немисларнинг омборлари ва нацистлар яшайдиган уйларни ёндирди. Унинг раҳбарлиги остида Лион марказида душман танклари оёққа тутилиб мағлуб этилди.

photo_2020-06-03_20-31-18 Аҳмадия Жабраилов 1947 йилда Сурая исмли хонимга уйланди ва  ушбу никоҳдан 7 нафар боланинг отасига айланди. 1964 йилда у Кировобод қишлоқ хўжалиги институтида тугалланмаган таълимини давом эттиришга қарор қилди ва ўқишни бошлади. 1966 йилга келиб СССРга ташрифи чоғида Франция Президенти Чарлес де Гаулле Аҳмадия Жабраиловни кўришни хоҳлаётганини айтди ва уни Москвага таклиф қилди ва ўз миннатдорчилигини билдирди. 1970 йилда қишлоқ хўжалик институтини тамомлагач, Шеки вилоятидаги Нариманов колхозида бош агроном сифатида фаолиятини бошлади. Аграр соҳада амалга оширга ишлари учун 1971 йилда орден билан мукофотланди. 1986 йилда Аҳмадия Жабрайлов 5 та француз мукофотига сазовор бўлди.  1994 йил 10 октябрда Шеки шаҳри кўчаларининг бирида автоҳалокат юз бериб, у шу ерда вафот этди. 

photo_2020-06-03_20-31-22 Фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб бугунги кунда Озарбайжон халқи ҳам унинг фашизимга қарши мардонавор курашларини ёд этиб хотира байрамларида қабри устига гуллар қўяди. Озарбайжонлик катта-ю кичик унинг ватан олдидаги жасоратини фарзандларига сўзлаб беради ҳамда ватанининг шундай  фарзанди борлигидан ғурурланади.

Назим БЎРОНОВ