« Back

Ташаббус 19.06.2020 12:00

Хайрли мақсадларни кўзлаган ташаббус

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Моҳирхўжа Валиев ташаббуси билан ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига асосан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади. 

photo_2020-06-19_12-02-04 Жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи бўйича қўшимча модул ишлаб чиқилган бўлиб ушбу модул  е-kadastr.uz (http://%D0%B5-kadastr.uz) манзилида жойлаштирилган.

Жисмоний ва юридик шахслар е-kadastr.uz (http://%D0%B5-kadastr.uz) манзили орқали ўзларининг таклифларини беришда тўлиқ ариза берувчи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун аризачи one id (id.gov.uz) идентификациялашнинг ягона тизимидан рўйхатдан ўтган бўлииши шарт.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП 
Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби