« Back

Тизимли ишлар 16.06.2020 15:17

АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТИ

Маълумки, алимент ундириш ота-она учун маъқул бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар болаларнинг керакли тарбия ва таъминот олишлари, соғлом улғайишлари учун зарур чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун бу масалага дуч келган ота-она вояга етмаган боланинг таъминотини, ҳуқуқ ва манфаатларини унинг алимент тўлови орқали ҳимоя қилишни билишлари шарт.

Бу тўловни ундиришда боланинг ота-онаси ўзаро никоҳда экани ёки улар ўртасида никоҳ тугатилганлиги аҳамиятли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасида ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги, вояга етмаган болаларга таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равшда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши белгиланган.

Бу борада Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими томонидан алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорлардан ундирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг13.06.2017 йилдаги қарздор Б.Рдан Б.Д фойдасига бир нафар фарзанди учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Қарздорнинг номидаги мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра, унга тегишли мол-мулклар йуқлиги аниқланган ҳамда қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Шунингдек, Б.Р Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун Яккасарой туман маъмурий судига МЖтКнинг               245-моддаси 1-қисми тартибида кўриб чиқишлик учун юбоирилган ва 21.08.2019 йилдаги  қарорига асосан Б.Рга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Б.Р маъмурий қамоқ жазосини тўлиқ ўтаб чиққанидан сўнг ўзига тегишли хулоса чиқариб ҳозирда турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласи билан бирга яшаб келмоқда.

Қонундан кўзланган асосий мақсад бу давлат томонидан алимент тўловлари бўйича қарздор шахсларни жиноий таъқиб қилиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш эмас балки улар томонидан алимент тўловларини тўлақонли тўлашни таъминлашдир.   

Қувонч ХИДИРОВ,
Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси