« Back

Транспорт 17.05.2020 13:12

Тошкентда қатор автобус йўналишлари қисқартирилади

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишига ўзгартириш киритмоқчи. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган таклифлар асосида шаҳар жамоат транспорт йўналишларининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги 5 та автобус йўналиши қисқартириши мумкин.

ЎзA