« Back

Транспорт 10.07.2020 12:41

Ойлик йўл чипталари олган йўловчиларга фойдаланилмаган кунлар учун маблағлар қайтариб берилади

Бу ҳақида бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифинг давомида Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов маълум қилди.

«Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб жамоат транспорти, хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги пойтахт автобус йўналишлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.

Шу муносабат билан, июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августига қадар қайтариб олиниб, фойдаланилмаган кунлари учун пул маблағлари фуқароларга қайтарилади», деди Наврўз Ашурматов.

ЎзА