« Back

Туманларда 11.04.2020 13:21

Масофавий ўқиш самаралари

Хабарингиз бор, карантин сабаб, барча ўқув юртларида бўлгани каби умумтаълим мактабларида ҳам масофавий ўқиш жорий этилди.

Миробод туманидаги 328-сонли умумтаълим мактаби жамоаси бу борадаги ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиб, нафақат болажонлар, балки уларнинг ота-оналари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишган.

Мактаб жамоаси ёшларга сабоқ бериш билан билан бирга, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига ҳам риоя этиш юзасидан қатъий тушунтириш ишларини ҳам олиб бормоқда.

Уйда қолинг! Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Миробод туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати

Устозлар ўгити, ўқувчилар зукколиги ва онлайн тизимининг самараси

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Москва шаҳрида мактаб ўқувчиларини  карантин даврида билимларини синаб кўриш мақсадида "Время Знаний" Блиц конкурси халқаро турнири ташкил этилди.

Ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларнинг ўқувчилари  сафида Сергели туманидан ҳам умумтаълим мактаблари ўқувчилари, онлайн тизими асосида турли фанлар бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар.

Жумладан, Сергели туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Нигина Исманова математика фани бўйича ўтказилган ушбу Халқаро тадбирда фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлиб, халқаро диплом соҳиби бўлди.

*   *   *

Динара ғалабанг муборак!

Куни кеча Москвада онлайн тизими орқали 4-синфларда таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида математика фани бўйича ўтказилган бутуниттифоқ Россия мактаблараро олимпиадаси мусобақаларида Сергели туманидаги 264-умумтаълим мактабининг 4 "а" синфи ўқувчиси Динара Бердиназарова ҳам хонадонидан туриб, масофавий, онлайн тизими орқали иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Халқаро диплом соҳиби бўлди.

Бу ғалабада нафақат Динаранинг, унинг устозлари, ота-онаси, мактаб жамоасининг ўрни ҳам салмоқлидир.

Сергели тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати