« Back

Туманларда 12.04.2020 12:26

Дезинфекция ишлари давом эттирилмоқда

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ва Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамкорлигида савдо шохобчалари, ижтимоий объектлар, маҳаллалардаги ички йўллар коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши дезинфекция қилинмоқда.

Жумладан, санитарлар томонидан “Файз” кафесида зарарлантириш ишлари амалга оширилган бўлса, шунингдек, бугун тумандаги Шоҳимардон, Иззат, Катта Янгиобод, Занжирсарой, Паҳлавон, Хосиятли каби кўчалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда дезинфекция қилинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

*   *   *

Сергели тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан "Зарунар", "Моҳичеҳра" кўчалари, Йўлдош-16, Сергели 2, 5 "а", 8, "Қурувчи" мавзеларида истиқомат қилаётган, беморлар билан мулоқотда бўлган шахслардан тиббий таҳлил учун суртмалар олинди ҳамда уларнинг хонадонлари дезинфекция қилинди.

Қўйлиқ 5, 6-мавзелар, "Қўшқўрғон" МФЙ ҳудудидаги автотранспорт воситалари учун махсус ўтиш йўллари, савдо шохобчалари, собиқ ярмарка ҳудудидаги объектлар, ер ости йўллари ва банкоматлар жойлашган манзиллар ҳам дезинфекция қилинди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати