« Back

Туманларда 14.04.2020 12:22

Сайёр дорихоналар халқ хизматида

Шу кунларда уйда ўтирган айрим фуқароларимизнинг дори-дармонга ҳам эҳтиёжи бўлиши табиий.

Шу боис, пойтахтимизнинг Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан сайёр дорихоналар хизмати ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, эртага, 14 апрель куни ушбу сайёр дорихоналар тумандаги Қуйи Дархон, Қозигузар, Фозилтепа, Кўркамобод маҳаллаларига боради.