« Back

Туманларда 24.04.2020 11:58

Карантинда ишсиз қолсангиз...

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан карантин даврида ишсиз қолган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда.

– Карантиндан олдин киракашлик қилардим. Вазият тақозоси билан ишсиз қолдим. Ҳокимиятга мурожаат қилгандим иш топилди. Кундузи маҳалла назорат постида тураман, кечқурунлари жамоатчилик ишларига ҳисса қўшиб, кам таъминланган ёлғиз қарияларга кўнгилли сифатида ёрдамлашяпман. Бугун халқимиз ўз Президенти қўлловини янада ҳис қилиб яшаяпти. Бу ҳаммага ишонч бермоқда. Шундай экан биз коронавирус балосидан тез орада қутуламиз ва яна фаровон ҳаёт кечиришда давом этамиз, – деди фуқаро К.Тўлаганов.

Г.БОБОЕВА