« Back

Туманларда 25.04.2020 14:04

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Сергели тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Шакиров раҳбарлигида туманда фаолият юритаётган ишбилармон, тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Коронавирус пандемияси шароитида эҳтиёжманд оилалар ва қарияларни қўллаб-қувватлаш мавзуларида фикр алмашилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси тадбиркорларга таянади. Сергели тумани тадбиркорлари ҳам ҳозирги вазиятдан тўғри хулоса чиқариб, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини баён этдилар.

Тадбиркорларга ўз навбатида бу борада қатор имтиёз ва имкониятлар берилиши хусусида маълумотлар берилди.

Куч бирликда, ҳамжиҳатликдадир, давлатимиз ва ҳукуматимизнинг оқилона сиёсати, саховат ва хайрия ёрдамлари ва табиийки кучли иродамиз билан коронавирусни албатта енгамиз!

*   *   *

Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси И.Айдусов, Сергели туман прокурори Л.Рахманов, туман ИИО ФМБ бошлиғи З.Атаев, туман ДСИ бошлиғи Ж.Эргашевлар билан биргаликда тумандаги электр кабель ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "PROCAB" МЧЖ ҳамда қурилишга ихтисослаштирилган “Megapolis building” МЧЖ ларга бориб уларда мавжуд муаммолар ўрганилди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, жамият ишчиларини карантин қоидаларига риоя қилишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.  

Сергели тумани ҳокимлиги 
Матбуот хизмати

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.Таджибаев, Яшнобод туман прокурори О.Азимов, ўринбосари С.Джумабаев ва туман ҳокими ўринбосари К.Абдурахмоновлар "Unlimited Business" МЧЖнинг кўп қаватли турар жой мажмуаси қурилиш ишлари билан танишиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар беришди.

*   *   *

Пойтахтимиздаги “Ишга марҳамат!” Мономарказида Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов, Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хотамбек Шакиров ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди.

Яшнобод тумани ҳокимлиги 
Матбуот хизмати