« Back

Туманларда 04.05.2020 13:13

АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Сергели туманидаги "Меҳригиё" МФЙ ҳудудидаги кўчаларни шинам, кўркам, обод этиш мақсадида 16 минг кв.м. ҳудудга асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

КАРАНТИНГА ҚАРАМАЙ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда короновирус пандемияси боис қатор чекловлар эълон қилинди. Бироқ шундай ишлар борки ҳар қандай вазият,  шароитда ҳам уларни амалга ошириш лозим. Аҳоли учун қулайликлар яратиш, коммунал соҳадаги ишлари, йўллар таъмири каби ишлар кечиктириб бўлмайдиган  вазифалар сарасига киради. Шу боис ҳам Олмазор туманида қурилиш ва таъмирлаш ишлари режа асосида давом эттирилмоқда. Туманнинг Сағбон кўчаси тўлиқ таъмирланиб йўлларга асфальт ёқизилмоқда. Йўл четларидаги ариқлар янгиланмоқда. 

Олмазор тумани ҳокимлиги 
Матбуот хизмати