« Back

Учрашув 19.05.2020 14:51

Фахрийлар ва ёш ходимлар учрашуви

Тошкент шаҳар ИИББда  шаҳар ИИББ бошлиғининг маслаҳатчиси – истеъфодаги полковник Муроджон Каримовнинг ҳамда Кадрлар бошқармаси ходимларининг ташаббуси билан ички ишлар органлари фахрийлари ва ёш ходимлар учрашуви ўтказилди.

Тадбирда истеъфодаги полковниклар К. Ражабов, Т. Байкулов, Н. Тяпкин, О. Абировлар хизмат йилларида бошдан кечирган қизиқарли ҳодисаларни сўзлаб беришди. Малакали изқуварлар ҳикоя қилиб берган кўплаб ҳодисаларни тинглаш ёшлар учун фойдали бўлди. Ёш ходимлар ҳозирда яратилган хизмат шароитлари ҳақида сўзлаб беришди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Тадбир якунида фахрийлар ёшларни адолат билан хизмат қилишга, хизмат бурчларини садоқатлик билан адо этишга чақирдилар.

Ёш ходимлар ўз навбатида ички ишлар органлари фахрийлари – ўз ҳаётларини аҳоли тинчлигини таъминлаш йўлида бағишлаган, жиноятчиликка қарши чораларни ишлаб чиққан инсонлар эканликларини қайд этишди.