« Back

Видео мулоқот 14.05.2020 13:18

Ўзбекистонда Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича халқаро илмий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

Республикамизнинг илм-фан, илмий тадқиқот ва инновацион ривожланишининг узоқ муддатли стратегик мақсадлари йўлида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг Сунъий интеллект технологиялари соҳасига ихтисослаштирилган Муҳаммад ибн Зайд Сунъий интеллект университети билан интернет тармоғи орқали ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Видео мулоқотда мамлакатимиз ёш олимларининг сунъий интеллект технологияларида илмий тадқиқот ишлари юзасидан қисқа муддатли стажировка ўташлари (малака ошириш ва илмий тадқиқотнинг маълум қисмини хорижда амалга ошириш), олий таълим профессор ўқитувчиларининг ўзаро ҳамкорликда қўшма дастурларини амалга ошириш, илмий тадқиқот фаолиятларини Муҳаммад ибн Зайд Сунъий интеллект университетида олиб бориш ва бошқа ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Бу ҳамкорлик, мамлакатда юқори технологик ривожланишни жадаллаштириш ва информацион технологиялар асрида сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш орқали иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда муҳим амалий тадбирлардан бири бўлади.

Ҳамкорликнинг истиқболли режалари томонларнинг келишувлари асосида ишлаб чиқилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати