« Back

Видеоконференция 14.05.2020 13:15

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Яшнобод туман ҳокимлигида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов 244-, 166-сонли умумий ўрта таълим мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари билан видео онлайн тарзида мулоқот ўтказди.

Шунингдек, тадбирда туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, халқ таълими бўлими мудири Отабек Жумаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари Боқи Алихоновлар ҳам иштирок этди.

Самимий руҳда кечган видеоконференцияда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Жумладан, очиқ мулоқотда навқирон авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Айрим йигит-қизлар келгусида ўз омадини тадбиркорлик соҳасида синаб кўришни мақсад қилганликларини билдиришган бўлса, баъзилари бу йилги олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича юз берадиган ўзгаришлар ҳақида қизиқиб сўрашди.

Жумладан, саволларга жавоб қайтарар экан, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов иқтидорли ва изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳукуматимиз томонидан яратилган  кенг имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Агар аниқ бизнес режа ва лойиҳалар асосида тадбиркорлик билан шуғулланувчи йигит-қизлар бўлса, уларга шахсан ўзи ғамхўрлик қилишини таъкидлаб, туман ҳокимлиги томонидан зарур кўмакни беришга тайёрлигини билдирди.

Мулоқот давомида мутасаддилар ёшларнинг бу йил олий таълим муассасаларига тест синовлари қай тарзда ташкил этилиши юзасидан берган саволларига ҳам атрофлича жавоб беришди.

Яшнобод туман ҳокимлиги 
Матбуот хизмати