« Back

Видеомулоқот 28.04.2020 12:35

ЯПОНИЯНИНГ «SAKURA GLOBAL HOLDING» КОМПАНИЯСИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасида коронавирус пандемияси туфайли хорижлик инвесторлар ва бизнес вакиллари билан масофадан туриб видеомулоқот олиб борилмоқда. Музокараларда асосан амалга оширилиши бошланган ва давом этаётган инвеститсия лойиҳаларининг бориши, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинмоқда.

tibbiyet_tekhnologiyalari_tayyerlash_borasida_uch_million_do Япониянинг “Sakura Global Holding Co., Ltd.” компанияси билан янги туғилган чақалоқларга инкубаторлар ва бошқа тиббиёт технологияларини ишлаб чиқариш бўйича имзоланган келишув ҳолати таҳлил қилинди. Амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг декабрь ойида Президентимизнинг Япония давлатига ташрифи чоғида мазкур компания вакиллари билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ўртасида уч миллион долларлик келишув имзоланган (http://uza.uz/oz/society/tibbiyet-tekhnologiyalari-tayyerlash-borasida-uch-million-do-19-12-2019) эди.