« Back

Видеомулоқот 08.06.2020 13:42

Ватан ҳимоясига отланаётган йигитлар билан мулоқот

Шу кунларда армияга сараланган ўғлонлар муддатли ҳарбий хизматга отланиш арафасида.

Шу боис Ҳарбий прокуратура ходимлари Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ва шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Ватан ҳимоясига отланган йигитлар билан видеомулоқот ўтказди.

Шу кунларда «Ёшлар ойлиги» муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш жадаллашди. Бу борада прокуратура органлари томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда «Прокурор ва ёшлар» онлайн учрашувларини ташкил этиш назарда тутилган.

Мазкур видеомулоқот бунинг амалий ифодаси бўлиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.

Куннинг иккинчи ярмида прокуратура ва Ёшлар иттифоқи вакиллари йиғув пунктида бўлиб, карантин шароитида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қатъий назорат остида дезинфекция ишлари олиб борилиб, чақирилувчилар барча меъёрларга амал қилинган ҳолда тиббий текширувдан ўтказилмоқда ва Ватан ҳимоясига шай ҳолга келтирилмоқда. Бу жараёнда мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари барча зарурий анжомлар, кундалик тиббий воситалар билан тўлиқ таъминланган ҳамда Мудофаа вазирлиги санитария-эпидемиология назорат маркази мутахассисларининг доимий фаолияти йўлга қўйилган.

Муаттар Рўзибоева,
ЎзА