« Back

Янгилик 20.05.2020 12:26

Олимлар қуёш панелларини совитиш учун модда яратди

Кўпинча қуёш панеллари кремнийдан қилиниб, у қуёш энергиясининг бор-йўғи 20 фоиз қисминигина ўзгартиради. Қолган энергия асосан иссиқликка айланиб, панелларнинг ўзини тахминан 40°Cгача қиздиради.

Бироқ энг катта муаммо шундаки, градуснинг 25°Cдан ортиши панелларнинг омилкорлигини пасайтириб юборади. Бу муаммонинг ечими қуёш панелларини сувли совитиш тизимларидан самарали фойдаланишдадир. Science журналининг маълумотларига кўра, бу технологиялар сув, қувур ва насосларнинг сезиларли сарф-ҳаражатини талаб қилади ҳамда қурғоқчил ҳудудларга яроқсиз.

Бунда муқобил вариант – атмосферанинг ўзидан сув йиғиш тизимидир. Сўнгги йилларда олимлар ҳаводан намликни шимиб олиб, уни конденсатлантириб, ичимлик сувига айлантира оладиган материалларни топишди.

Соф энергиянинг ёзишича, Гонконг политехника институти тадқиқотчилари конденсатланган сувни ишлатишнинг бошқача йўлини топди, яъни қуёш панелларини совитиш учун модда яратди.

Ғоя қуйидагича: кундуз куни суюқликни буғлантириш учун, гель фотоэлементда тун давомида тўплаган, иссиқликдан фойдаланади. Буғланган сайин намлик қуёш панелини совитади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам қуёш панелининг ҳарорати 10°Cга пасаяди. Унинг унумдорлиги эса ўрта ҳисобда 15 фоизга ортади.

ЎзА