« Back

Ёшлар 02.07.2020 17:39

САРВАРБЕК ЖУМАЕВ – ЎзМУ ИФТИХОРИ

Ёшлик - бу бебаҳо ва энг гўзал неъмат. Унинг кучи ва гўзаллиги шунчалик такрорланмаски, вақт ўтган сари унинг бир онини ҳам қайтаришнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам ёшликни оқар сувга ўхшатилар балки. Табиийки ёшлик чоғида олинган билим, қилинган меҳнат самараси тотли бўлиб инсон келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратади. 

Бизнинг қаҳрамонимиз Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар факультети 1-курс магистранти  Жумаев Сарварбек  ҳам ёшлик чоғларини беҳуда кетказмади. Тинимсиз ўқиди, изланди ва машаққатли меҳнат қилди. Бугунги кунга келиб унинг меҳнати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юксак эътироф этилди. 

У Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида фан, таълим ва мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатганлиги учун  “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Эришилган мувафаққиятларни тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий Университети ректоратида махсус тадбир ташкил этилиб, университетимиз ректори Марахимов Авазжон томонидан Сарварбек Жумаев муносиб тақдирланди ва унга эсдалик совғалари топширилди. Тантанали тақдирлаш маросими университетнинг Ижтимоий фанлар факультетида давом этди. Факультетда Илмий Кенгаши чақирилиб  “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби магистрант Сарварбек Жумаевни Ижтимоий фанлар факультети декани Аброр Асқаровнинг таклифига кўра факультет Илмий Кенгаши аъзолари сафига қабул қилиниши тавсия қилинди ва бу таклиф кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди. 

 ЎзМУ Ахборот хизмати