« Back

Ёшлар 30.07.2020 13:16

Ўзбекистоннинг келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида

Ўсиб келаётган ватанимиз ёшлари – бизнинг юртимизнинг келажак авлоди таррақиётимиз гаровидир. Келажак авлод ёшларига ватанимизнинг тақдири ишониб топширилади, ёшларимиз уларнинг зиммаларига юклатилаётган мураккаб ва масъулиятли вазифани бутун моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда, ўзларини ҳиссаларини қўшишлари лозим. 

Ватанга бўлган муҳаббат бевосита ҳар кимнинг шу юрт равнақи йўлида амалга ошираётган ишлари билан белгиланади. Ҳар бир ёш авлоднинг ўзлигини тарбиялашда ва ривожлантиришда,  ватанимизнинг тақдирига бефарқ бўлмаганлиги, миллий ватанпарварлик руҳини шакиллантирилганлиги, катта аҳамиятга эгадир.

Ватан – ҳар биримизнинг киндик қонимиз тўкилган гўшадир, уни севмоқ – иймондандур, ватанпарварлик эса – бу буюк инсоний фазилат ҳисобланади, ваҳоланки, дунё цивилизациясига чексиз ҳисса қўшган халқнинг авлодлари, ўз меросларининг жаҳон халқлари томонидан эътироф этилишини таъкидлаб ўтиш жоиздир, зеро, уларда бу каби ҳис-туйғулар миллий ғурур ҳамда руҳий баркамолликка етаклайди, миллий ўзлигини англашга интилишини кучайтиради. 

Ватанпарвалик руҳида тарбиялашни ташкил қилиш учун инсон шахсияти, ички маънавий дунёси, ўзини тутиш омиллари, бир-биридан хусусияти, қизиқишлари билан фарқланади.

Таълим муассасаларида ёшларнинг ватанпарварлик руҳида тарбиялашда уларнинг онгига ҳар қандай тажовузларга қарши турадиган қилиб шакллантириш, ўз ватанининг тақдирига, бефарқ бўлмаган унинг ҳимояси учун шахсий жавобгарлик ҳиссиёти руҳида тарбиялашдир.

Бизнинг олдимизда ўзининг мустақил фикрига эга, ўз миллати ва Ватан манфаатлари йўлида фидойилик кўрсатишга қодир бўлган ватанпарварлик руҳида тарбияланган баркамол ворисларни тарбиялаб етказиш вазифаси турибди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ота-онанинг, маҳалланинг ва барча турдаги фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларининг асосий вазифаларидан бири бўлиши керак. 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларда ватанига садоқатлилик ҳисси билан тарбияланишишда қуйидаги мақсадлар катта аҳамият касб этади:

халқига садоқат, ватан тарихига ва анъаналарига чуқур ҳурматда бўлишни шакллантириш;

қонун ва қарорларини сўзсиз бажариш лозимлиги руҳида тарбиялаш;

уларда ўз ватанининг ҳимоячиси учун зарур шахсий хислатларни тарбиялаш;  

билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш;

меҳрли, ростгўй, виждонли қилиб тарбиялаш;

жавобгарлик ҳамда жасурлик, интизомлилик, зукколик, ўз Ватани ҳимоясига доимо тайёр бўлишни тарбиялаш;

аждодлар мероси, буюк ва жасур ота – боболаримизнинг жанговар анъана удумларини тарғибот қилиш.

Ф.Досумходжаев,
Тошкент давлат юридик университети
Ихтисослаштирилган филиали ўқитувчиси