« Back

Ёшлар ойлиги 04.06.2020 13:38

“Фахрийлар эъзозимизда” лойиҳаси

Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари уруш ва меҳнат фахрийларига “Ёш авлодимизни Ватанга, халққа садоқатли, жасур инсонлар этиб тарбиялашда биз сизларни доимо ўрнак деб биламиз ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Жонажон юртимизнинг файзу фариштаси бўлган сиз, азизларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш учун бундан буён ҳам сидқидилдан хизмат қиламиз” – дея таъкидлаган эдилар.

photo_2020-06-04_13-38-52 “Ёшлар ойлиги” доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг бой тажрибаларини ёшларга етказиш мақсадида “Фахрийлар эъзозимизда” лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур лойиҳа доирасид куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 1924 йилда туғилган Аббос Аппонов ҳамда 1923 йилда таваллуд топган Абдулла Аюповларнинг хонадонларига ташриф уюштирилди.

Фахрийлар ёшларга уруш даври қийинчиликлари ҳақида гапириб, бугунги кундаги тинчликни қадрига етиш, шукроналик келтириш, тинимсиз илм олиб, изланишда бўлиш ҳақида ёшларга панд-насиҳатлар қилишди.

Лойиҳа доирасида бир неча халқаро танловлар ғолиби Ислом Умрзоқов томонидан жонли ижрода куй тараннум этилиб, уларнинг кайфиятлари кўтарилди.

Шунингдек, фахрийларга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари тўғрисида ёзилган китоблар  совға тариқасида тақдим этилди.

М.ЭРГАШЕВА,
Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши бўлим бошлиғи