« Back

Ёшлар сайли 01.07.2020 12:06

Адиблар хиёбони: Мушоира этади давом

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Республика маънавият-маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамкорлигида «Ёшлар сайли» номли тадбир ўтказилди.

Адиблар хиёбонида ташкил этилган «Ёшлар сайли» доирасида ўтказилган адабий-бадиий кеча том маънода шеърхонликка уланиб кетди.

Тадбирда таниқли санъаткорлар, истеъдодли ёш шоир ва ёзувчилар, волонтёрлар, ўқитувчи ва талабалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

- Дўстлар билан кўп шеърхонлик қилиб турамиз,- деди шоир Бегали Эшонқулов.- Аммо бу галгиси бошқача, файзли бўлди. Устоз ижодкорлар ҳайкаллари пойи остида ўтказилган мушоира ёш ижодкорларга байрамона кайфият улашди.

Тадбир давомида экспозициялар, спектакль намойишлари, китоблар ва ёш рассомлар кўргазмаси, «Юзма-юз» лойиҳаси, викториналар ҳамда ёш ижодкорлар иштирокида гўзал мушоиралар бўлиб ўтди. Хиёбонда мушоиралар, китоб тақдимотлари ўтказилди.

Ёш ижрочилар ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида кечган байрам концерти барча иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Д.Маматова,
ЎзА