ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

МАДАНИЯТ

Онлайн мулоқот

Имом Бухорий халқаро маркази ходимлари Булғор ислом академияси талабаларига дарс беради

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Татаристон Республикасининг Булғор ислом академияси олимлари ўртасида онлайн мулоқот ўтказилди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

22.07.2020 12:23 davomini o'qish


Танлов

Мусиқачиларимиз ютуғи

Жорий йилнинг 7-20 июль кунлари "CA AVE MUSICA" Туркия–Россия биринчи халқаро мусиқа танлови ўтказилди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

21.07.2020 13:15 davomini o'qish


Хотира

ЖОЙИНГИЗ ЖАННАТДА БЎЛСИН, УСТОЗ!

Устоз Шукрулло юз ёшга киришига бир ой қолганда оламдан ўтди, мусулмон ҳисобида 102 ёшда эди. Бу ҳақда хабар берган халқаро Би-Би-Си радиоси «ўзбек адабиётининг виждони оламдан ўтди» деб ёзди ва бунда муболаға йўқ.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

20.07.2020 13:13 davomini o'qish


Хотира

Рихси Иброҳимова: «Мен қандай она бўлдим билмадим, лекин у ўғилликни ортиғи билан бажарди»

Ўзбек кино ва театрининг етук актёри, қалбга яқин кўпгина роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олган Абдураим Абдуваҳобов шу ойнинг 14 июль санасида 57 ёшида оламдан ўтди. Ҳаёт нақадар қисқа эканлигини умримиз ўтгани сайин англаб борамиз! Яхшиликлар қилишга, яқинларимиз ва бизни таниган инсонлар хотирасида яхши инсон бўлиб қолишга интиламиз. Барчамизнинг севимли актёримиз Абдураим Абдуваҳобов ҳам бутун ўзбек халқининг ёдида. Интервьюларининг бирида ўзи таъкидлаганидек, ҳақиқатпарвар, оқибатли, меҳрибон инсон ҳамда маҳоратли актёр сифатида муҳрланиб қолди. Актёрнинг яқин ҳамкасблари уни шундай хотирлади:

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

17.07.2020 13:57 davomini o'qish


Мулоҳаза

Пойтахтга яна нималардир етишмаётгандек...

Азим Тошкент кейинги йилларда чиндан-да кўркамлашиб бормоқда. У ҳақиқатдан ҳам жаҳон стандартларидаги кентга айланиб бормоқда. Яхши ишларни аҳоли қўллаб-қувватламоқда. Аммо назаримизда пойтахтга яна нималардир етишмаётгандек. Аслида ўша етишмаётган нарса илгари бор эди. Бу 1969 йилдан буюк мутафаккир Муҳаммад Хоразмий номи билан юритилиб келинаётган, машҳур 16, 18,19, 20-мавзелар, Хайриобод Эшон мақбараси, «Ботирма», «Меҳржон», «Кичик Ҳирмонтепа» маҳаллалари жойлашган ердаги катта майдонда Ал-Хоразмий даҳасининг бошланишида қад ростлаган Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850)нинг улуғвор ҳайкалидир.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

17.07.2020 13:56 davomini o'qish


Аждодлар мероси

Пандемия даврида буюк табиб меросини ўрганяпмизми ёхуд болалар учун Ибн Сино қолдирган маслаҳат...

Устозларимизнинг «Худо бизга алломалардан берган. Қаранг, Ал-Бухорий вафот этган 870 йилда яна бир аллома Имом Мотуридий таваллуд топган. Алгебра, бу - алжабр дегани, Хоразмий, Медицина, бу - мадади Сино, Ибн Сино бобомиз» деган фикрлари ҳали ҳам қулоғимиз остида жаранглайди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

16.07.2020 13:20 davomini o'qish


Устоз дуоси

Ҳалима опани эслаб...

Бу мисралар Ўзбекистон халқ шоираси, бетакрор ижодкор Ҳалима Худойбердиеванинг “Боёвутда” номли шеъридан парча. Гўё улар мен учун ёзилгандек туюлади. Опа шеърда бир дам ортга қараб қадрдон она қишлоқ ва муштипар онани эслайди. Мисралар шунинг учун ҳам дардчан, шунинг учун ҳам ишончли.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

14.07.2020 12:16 davomini o'qish


Миллий санъат

Санъатидек барҳаёт инсон...

2018 йил. Июннинг жазирама кунлари. Мақом санъати ҳақида тезкор материал тайёрлаш топшириғини олгач Ўзбекистон давлат консерваториясига зинғиллаб чопдим. Аввалдан ҳеч қандай қўнғироғу огоҳлантиришсиз Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоевни бир амаллаб топдим. Гўё Ҳизр бувани учратгандек эдим. Негаки, топшириқ тезкор, санъаткоримиз ҳам суҳбатга рози бўлди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

13.07.2020 12:21 davomini o'qish


Китоб

“Мовороуннаҳр” нашриёти Убайдийнинг “Ҳакамлар” китобини чоп этди

Китоб ЎзРФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи, Жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Муҳаммад Ҳамзахон Абдуллаев ва Жамолиддин Абдуллаев томонидан нашрга тайёрланган.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

10.07.2020 12:39 davomini o'qish


Ўзбек ифтихорлари

Адиб даҳосига муносиб баҳо

Адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш адибларнинг адабий меросини синчиклаб ўрганиш улар илгари сурган ғояларни таҳлилий назардан ўтказиш билан ҳам боғлиқ.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

09.07.2020 14:08 davomini o'qish


Страницы: 1 [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ]