« Back

Ҳужжатли фильм 10.04.2020 12:51

Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ёрдамида  COVID-19 ҳақида фильм тайёрлашга киришди.

Фильм кинохроника кўринишида бўлиб, унда вируснинг Ўзбекистонда тарқалиши, шунингдек, COVID-19 пандемиясига қарши курашда ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар акс эттирилади.

Унда коронавирус билан касалланганлар учун қурилаётган шифохоналар ҳақида лавҳалар, ҳукумат аъзолари, тиббиёт ходимлари, экспертлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда тузалиб чиққан беморларнинг интервьюларига кенг ўрин берилади.