« Back

Адабий мерос 25.09.2020 01:56

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ХХ АСР ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ ЗАБАРДАСТ АДИБИ

Республикамизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши ёшларни мусиқа, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, ўз қобилиятларини намоён қилишига кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳамкорлигида ташкил этилди. «Абдулла Қаҳҳор ХХ аср ўзбек адабиётининг забардаст адиби» шиори остида Абдулла Қаҳҳорнинг уй музейига ташриф уюштирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари Тошкент ҳарбий прокуратураси адлия майори Гулчеҳра Турсунова, уй музейи бошлиғи Санобар Матлюбова ва Абдулла Қаҳҳор уй-музейи ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қаҳҳоршуноси, олима Марҳабо Қўчқоровалар томонидан ёзувчининг ҳаёти ва ижоди, адабиётимиз хазинасига қўшган бой адабий мероси, ёзувчининг қўлёзмалари, хорижий мамлакатларда тушган суратлари ва унинг шогирдлари қолдирган хотиралари бугунги кун ёш авлодга ҳар томонлама ибратли эканлиги борасидаги ҳикматли сўзлар битилган ўгитлари, меҳмонларга музей экспозиция заллари бўйлаб қизиқарли экскурсия ўтиб берилди.

– Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиёти жонкуяри, ёш қаламкашларнинг қаттиққўл ва талабчан, ғамхўр, мураббийи, доно маслаҳатгўйи сифатида ҳамиша халқ билан ҳамнафас эканлиги биз ёшларда катта қизиқиш уйғотди, – дейди Академиянинг 4-босқич курсанти Жасур Жўраев.

Юртимизда ташкил этилган буюк аллома ва адибларимизнинг музейларига ташрифлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар, ёзувчи-шоирлар иштирокидаги учрашувлар, давра суҳбатлари  академия профессор-ўқитувчилари ва курсантларида катта таассурот қолдириб келмоқда.

Жўрабек МУРОДОВ,
ИИВ Академияси сиртқи таълим факультети тингловчиси, подполковник