« Back

Бебаҳо мерос 25.04.2020 14:00

Миллий ҳунармандчиликни ёшлар билан бирга сақлаб қоламиз

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида демократик-ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан қатъият билан бормоқда.

photo_2020-04-25_14-03-08 Мустақил тараққиёт йиллари нафақат иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий жабҳалар, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт ва санъат cоҳалари, балки ҳунармандчилик фаолияти учун ҳам том маънода юксалиш даври бўлди.

Ҳунармандчилик фаолиятининг давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши замирида мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, қолаверса, келажак авлод ёшларга ҳунармандчилик турлари моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадлар мужассам эканини алоҳида қайд этиш лозим.

2020 йил 16 мартидан бошлаб республикамизда коронавирус тарқалишига қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва ўқувчи-ёшларни уйларида бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун Республика “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасида бир қатор масофавий “Уйда қолиб ҳунар ўрганамиз”, “Сиз компьютер имкониятидан фойдалана оласизми?”, “Турфа хил маънавият ва маданиятни ўрганамиз”   шиори остида масофавий таълим лойиҳалари ўтказилмоқда.

Хусусан, “Уйда қолиб ҳунар ўрганамиз” ва “Сиз компьютер имкониятидан фойдалана оласизми?”  шиорлар остида ҳунармандлар томонидан ёзиб олинган ижод намуналари ва маҳорат дарслари орқали ёшлар ва хотин-қизларда ҳунармандчиликка оид кўникмаларни шакллантиришда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Тошкент шаҳрининг моҳир ҳунарманди Муҳаммадиброҳим Исроилов томонидан “Кулолчиликда ишлатиладиган иш қуроллари”, Шуҳрат Ахмедназаров томонидан “Гулли нақш чизиш”, “Сorelda гул чизиш”, Муштарибону Комилова томонидан “Балдоқ”, Фарғона вилоятининг моҳир ҳунарманди Садоқат Мирзаева “Қўғирчоқ тўқиш” ҳамда Хилола Тохтамуродова  каби ёш ва моҳир ҳунармандларининг видео дарслари намойиш этилмоқда. 

“Турфа хил маънавият ва маданиятни ўрганамиз” шиор остида ёш ҳунармандларда ҳозирги даврда мавжуд бўлган халқлар ва элатларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг шаклланиши, ҳудудий жойлашиши ва этник жиҳатдан тузилиши, урф-одатлари, маънавий маданияти ва миллий хусусиятларини тарихий жараёни, тарихий йўқолиб кетаётган халқ ва элатларнинг ўтмишдаги этник жараёни, маиший турмуш шароити ва маънавий маданият хусусиятлари тўғрисидаги каби маълумотлар билан билимларини ошириш кўзланган.

Мисол учун, “ВАРАХША – қадимий шаҳар харобаси ҳунармандчилик соҳаси ривожида қандай ҳиссаси борлигини биласизми?”, “Тестлар”, “Уд” мусиқа асбоби, “Баркаш – мис лаган”, “Мамлюкские флаги” ва "АФРИҒИЙЛАР МАДАНИЯТИ" рукн остида қизиқарли маълумотлар берилмоқда.

Карантин даврида юқоридаги масофавий таълим лойиҳаларни амалга оширилишда республикада фаолият юритаётган ҳунармандлар томонидан #кучимизбирликда, #қалбанбиргамиз, #дунёниқутқарамиз, #биргамиз, #илмбилимдабиргамиз, #Биз ҳунармандлар оиласиданмиз, #менинг фахрим, менинг ғурурим каби челенж остида оила аъзолари билан тушган 100 дан ортиқ видеорепортаж, фотолавҳа, видеоинтервьюлар ёшлар учун ташкил қилинган @youngcrafters ва веб-сайт: youngcrafters.uz орқали ҳавола этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Парламент комиссиясининг 2018 йил 20 августдаги қарорига асосан ажратилган грант асосида ҳамда Ёшлар иттифоқи ва “Ҳунарманд” уюшмаси маблағлари ҳисобига 2019 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг youngcrafters.uz “Ёш ҳунармандлар портали” яратилди.

Портал имкониятлари:

♦ Ҳунарманд” уюшмасининг youngcrafters.uz “Ёш ҳунармандлар порталида  “Маҳсулотлар” (каталог), “Уста-ҳунармандлар”, “Ёш ҳунармандлар мактаби” “Хом-ашё”, “Янгиликлар”саҳифалари мавжуд. Порталда:

♦ 430 дан ортиқ ҳунармандлар ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар ўрин олган (2020 йил апрель ҳолатига);

♦ видео-ўқув дарслар ташкил қилинган;

♦ ҳунармандчиликка оид электрон китоблар жойлаштирилган;

♦ ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ва сотуви йўлга қўйилган;

♦ хом-ашё ресурслари ҳақида маълумот базаси яратилган;

♦ моҳир ҳунармандга онлайн танлаш орқали шогирдликка тушиш имконияти яратилган.

Шунингдек, портал имкониятларидан чет эллик ҳунармандлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

5 та ташаббуси бўйича ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида:

♦ ёшларга ўз ҳунар сирларини ўргатадиган 340 нафарга яқин тажрибали усталар рўйхати шакллантирилди.

♦ “Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманди” лойиҳаси остида умумтаълим мактаблари, “Баркамол авлод” болалар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳунармандлар билан учрашув ва маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшма томонидан 2018-2019 йилларда вилоятларда ташкил қилинган «Уста-шогирд» мактаблари, Жумладан,

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Шўманай туманида Розалия Матризаева раҳбарлигида қўлда гилам тўқиш йўналиши бўйича «Уста-шогирд» мактаби ташкил этилди.

Ҳунар ўрганган шогирдлар сони 20 нафардан ортиқ.

Шундан 4 нафари ҳунарманд сифатида фаолиятини олиб бормоқда.

2018 йилда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида кулоллар сулоласининг 14-вакили ҳунарманд Мирзабаҳром Абдувахобовнинг «Уста-шогирд» мактаби ташкил этилди.

Ҳунарманд шогирдлари билан 1000 хилдан ортиқ турдаги миллий кулолчилик маҳсулотларини тайёрлайди. Ушбу маҳсулотлар Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.

Уста шу кунгача 150 нафардан ортиқ ёш шогирдлар етиштирган.

2019 йил Андижон шаҳрида  уста-ҳунарманд Абдумалик Мадраимовнинг миллий мусиқа асбоблари тайёрлаш бўйича «Уста-шогирд» мактаби  ташкил этилди. Устанинг шогирдлари билан тайёрлаган ижод намуналари Темурийлар тарихи давлат музейининг доимий кўргазмаси, шунингдек, Лондондаги Қироллик музейи, Париж ва Токио шаҳарларидаги музейларнинг доимий экспонатлари қаторидан муносиб жой эгаллаган.

2018 йил Хоразм вилояти Хонқа тумани Мадир қишлоғида  уста-кулол Одилбек Матжоновнинг “Уста-шогирд” ҳамда Наманган шаҳрида тикувчилик ва кулолчилик, Поп туманида кулолчилик, Тўрақўрғон туманида тикувчилик бўйича “Уста-шогирд” мактаблари ташкил қилинди.

Уста мактабида ўнлаб ёшлар ҳунар ўрганмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Акбар ТОҲИРОВ, 
Республика "Ҳунарманд" уюшмаси "Уста-шогирд" мактабларини ҳамда ёшлар ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантириш бўлими ходими