« Back

Фильм 07.09.2020 13:34

Россиялик киноижодкорлар Ўзбекистонда фильм суратга олади

Россиялик режиссёр Артём Михалков "Мистер Нокаут" фильмининг ижодий жамоаси билан тасвирга олиш жойларини кўриш учун Ўзбекистонга келди, дея хабар бермоқда "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати.

"Мистер Нокаут" – биографик драма бўлиб, машҳур совет боксёри, 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Европа чемпиони, олти карра СССР чемпиони ва Вэл Баркер кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган ягона совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Бўлажак Олимпия чемпионининг ёшлиги урушдан кейинги йилларда Тошкентдаги Суворов мактабида ўтади. Ушбу факт Ўзбекистонда, яъни Тошкент, Бухоро, Чирчиқ ва Янгиободда фильмни суратга олиш учун асосий омил бўлди.

Айни кунларда фильмнинг асосий ижодкорлари юртимизда бўлиб турибди.

Д.Маматова,
ЎзА