« Back

Китоб 05.06.2020 13:15

ЯНГИ КИТОБ: “Аламли дунёда аламли гулим”

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Аламли дунёда аламли гулим” номли янги китобини чоп этди.

Унда шоирнинг қарийб қирқ йилдан ортиқ ижоди орасидан севги, муҳаббат, соғинч ва армон туйғуларини тараннум этган шеърлари жамланган.

Китоб замонавий кўринишга эга. Тўплам Санжар Турсунов ва Жўрабек Жаҳон муҳаррирлигида нашрга тайёрланди.

ЎзА