« Back

Китоб 04.07.2020 12:40

Ўзбек шоирасининг китоби Вьетнамда чоп этилди

Вьетнамда Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Хосият Рустамованинг "Шамолнинг важоҳати" номли китоби вьетнам тилида нашрдан чиқди.

Китоб Вьетнам Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилди. Таржимон таниқли шоир Ву Виет Ҳунг ўзбек шоираси ижодига қуйидагича баҳо берган: "Китобда Ўзбекистоннинг беқиёс манзаралари, тафти-ҳарорати, ўзбек халқи юрагидаги меҳр-муҳаббат юксак руҳ ва бетакрор истеъдод билан тасвирланган. Жаҳон билан бўйлашаётган ўзбек шоираси ифодалаган умумбашарий ўлмас ғоялар дунё ўқувчиларини ўзига ром этиши шубҳасиз. Китоб Вьетнам мамлакатида кўп нусхада чоп этилди...»

Хосият Рустамованинг ушбу китоби ўзбек адабиётини Вьетнам китобхонлари орасида кенг тарғиб қилиб, уларнинг қалбида юртимиз одамлари ва адабиётига меҳр-муҳаббат уйғотишида ўз ҳиссасини қўшади.

ЎзА