« Back

Намойиш 14.05.2020 13:04

Қўчқор Норқобилнинг пьесаси Бокуда намойиш этилади

Таниқли адиб ва драматург Қўчқор Норқобилнинг “Беш бева ва бир бошлиқ” комедияси Жафар Жабборли номидаги Озарбайжон давлат драма театрида саҳналаштирилмоқда.

– Қардош ўзбек драматурги Қўчқор Норқобилнинг бу комедияси барчамизга маъқул бўлиб, саҳналаштиришга қарор қилдик. Театримиз раҳбари Ифтихор Пириев ижодий жамоа фикрини қўллаб-қувватлади. Асарни саҳналаштириш менинг зиммамга тушди. Бажонидил рози бўлдим, – дейди театр режиссёри Нижот Aлаторан.

Озарбайжонда ҳам коронавирус сабаб эълон қилинган карантин туфайли репитициялар масофадан ўтказилмоқда. Комедияда асосий ролларни ижро этиш учун Ниёмаддин Сафаралиев, Хотира Сулаймонова, Парвин Дадашова, Хадича Маммедова, Элнора Ҳайдарова, Севинч Ҳусайинова, Гунай Aкбарова, Тунзола Aлиева каби театрнинг таниқли актёрлари жалб этилган.

ЎзА