« Back

Нашр 10.06.2020 12:18

ЯНГИ КИТОБ: “Митти ҳикоялар: кеча ва бугун”

Саксондан ортиқ муаллифнинг 400 дан ортиқ ҳикояси жамланган китоб Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан қайта нашр этилди.

Ушбу китобда ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига эндигина қалам олган ёш ижодкорларнинг қисқа ҳикоялари жамланган. Улардаги теран маъно, турфа мавзу ва қизиқарли сюжетлар эътиборингиздан четда қолмайди.

Китобдаги бадиий асарлар Нодирабегим Иброҳимова томонидан тўпланган.

ЎзА